АВТОМАТИКА

АВТОМАТИКА (юн. automatos — ўзи ҳаракатланўвчи) — 1) автомат ҳолатда (одам иштирокисиз) ишлайдиган қурилмалар ва тизимлар яратиш ҳақидаги назарий ва амалий билимларни ўз ичига олган фан ва техника соҳаси. Автоматика фани ҳар хил технология жараёнларини бошқариш ва назорат қилишнинг техникавий воситалари билан шуғулланади. Автоматика кибернетика фанининг ривожланиши натижасида пайдо бўлган «техникавий кибернетика» бўлимининг таркибий қисми ҳисобланади;

2) автомат тарзда ишлайдиган механизмлар, қурилмалар ва тизимлар мажмуи.