АВТОМЕТАМОРФИЗМ

АВТОМЕТАМОРФИЗМ (геол.) — магматик тоғ жинсининг совиб кристалланиши жараёнида бўладиган ўзгариш. Жинснинг совиши вақтида ундан магма билан ер қаъридан чиққан қайноқ сувли қоришмалар таъсири (гидротерм) ва учувчи моддаларнинг ажралиши натижасида содир бўлади.