АВТОМИКСИС

АВТОМИКСИС, аутомиксис (авто… ва юн. mixis — сурилиш, қўшилиш) — бир индивидга мансуб жинсий ҳужайралар (гаметалар)нинг қўшилиши, ўзидан уруғланиши. Бир ҳужайрали ҳайвонлар, кўпгина замбуруғлар ва қисман диатом сувўтлар орасида кенг тарқалган.