АВТОМОБИЛЬ КРАН

АВТОМОБИЛЬ КРАН, автокран — автомобиль шассисига ўрнатиладиган юк ортиш-тушириш машинаси. Иш органи бурилма стрела (қулоч)дан иборат. Қурилиш-монтаж, донали юкларни ортиш-тушириш ишларида қўлланилади. Иш органи электр ва суюқлик кучидан ёки автомобиль двигателидан ҳаракатлантирилади. Автомобиль кран 15 т гача юкни кўтара олади, стреласининг қулочи 2 — 12 м, юкни 20 м гача юқорига кўтаради. Автомобиль краннинг турғун бўлишини таъминловчи қўшимча тираклари (аутригерлари) бор.