АВТОМОБИЛЬ ПАРКИ

АВТОМОБИЛЬ ПАРКИ — 1) мамлакатдаги барча корхона, муассаса, идоралар (шу жумладан, ҳарбий қисмлар) га тегишли автомобиллар, шатакчи автомобиллар, автобуслар, тиркамалар мажмуи;

2) автотехника сақланадиган (турадиган), таъмирланадиган ва унга хизмат кўрсатиладиган махсус жиҳозланган сарой.