АВТОМОБИЛЬ ПОЕЗДИ (автопоезд) — битта ёки бир нечта тиркама уланган автомобиль. Юк ва йўловчилар Автомобиль поезди лари бўлади. Юк ортиладиган тиркамаларнинг оддий ва махсус кузовли хиллари бор. Махсус кузовли тиркамаларга цистерналар, рефрижераторлар, совиткичли тиркамалар, ўзи ағдаргичлар ва б. киради. Автомобиль поезди тиркамали, ярим тиркамали ва узун юклар учун мўлжалланган бўлиши мумкин. Тиркамалар 1,2,3,4 ўкди бўлиб, автомобилга тўғридан-тўғри тиркалади; ярим тиркамада оддинги ўқ бўлмайди, олд қисми шатакчи автомобилнинг махсус таянчига маҳкамланади.