АВТОМОБИЛЬ ТИРКАМАСИ

АВТОМОБИЛЬ ТИРКАМАСИ — юк автомобилига тиркаладиган бир, икки ёки кўп ўқли двигателсиз арава. Одам ва юк ташийдиган ҳамда махсус Автомобиль тиркамаси бўлади. Одам ташийдиган Автомобиль тиркамаси автобусларга тиркалади. Юк А. т. нинг борти платформали ва маълум юкни ташишга мослаштирилган хиллари бўлади (мас, фургон, самосвал — ағдарма, рефрижератор, оғир юк ташувчи ва ҳ. к.). Махсус Автомобиль тиркамаси ўзига ўрнатилган машина, аппарат ёки ускуна ёрдамида бирон ишни бажаришга мўлжалланади (А. т. устахона, автолавка (кўчма дўкон), компрессорли ускуна (А. т-уй ва б.). Бир ўқли Автомобиль тиркамаси купи билан 2 т, икки ўқли Автомобиль тиркамаси 3—12 т гача, оғир юк ташийдиган икки ва ундан кўп ўкли Автомобиль тиркамаси эса 60 т гача юк кўтаради. Икки ўқли Автомобиль тиркамаси гидравлик, пневмогидравлик, пневматик ва ҳ. к. тор-мозлар билан жиҳозланади.