АВТОМОБИЛЬ

АВТОМОБИЛЬ (авто… ва лот. mobilis — ҳаракатчан) — двигатель ёрдамида ҳаракатга келтириладиган рельссиз транспорт воситаси. Йўловчилар ва юк ташишга мўлжалланган.

1751 — 52 й. ларда Нижний Новгород губерняси (Россия) деҳқони Леонтий Шамшуренков икки киши оёғи билан юргизиладиган «ўзиюрар аравача» қурди. И. П. Кулибин бир қанча муҳим механизмларни, мас, узатмалар қутисини таклиф қилди. Буғ машинаси пайдо бўлгандан кейин ихтирочилар ундан механик аравада фойдаланишга ҳаракат қилдилар.

1769 — 70 й. ларда француз ҳарбий муҳандиси Н. Ж. Кюньо артиллерия тўплари учун 3 ғилдиракли буғ араваси қурди. Алглияда 1802 й. да Тревитник буғ машинаси ўрнатилган Автомобиль қурди. 1830 й. да рус устаси К. Янкевич буғ Автомобиль ларига темирдан ясалган 100 дан ортиқ газ қувурли буғ қозони ўрнатишни таклиф этди. Аккумулятордан ток олиб ишлайдиган электр двигателли Автомобильлар билан ҳам кўпгина тажрибалар ўтказилди. Ички ёнув двигатели ихтиро қилингандан кейин Автомобильлар мунтазам ривожлантирила бошланди. Автомобиль ларга бензин ва керосин билан ишлайдиган двигателлар ўрнатиш борасида турли мамлакатларнинг кўпгина ихтирочилари иш олиб бордилар. 1885 — 86 й. ларда Германияда Даймлер бензин б-н ишлайдиган двигателни мотоциклга, Бенц эса уч ғилдиракли Автомобильга ўрнатди. Темир ғилдираклар ўрнига яхлит резина шиналар, 1890 й. дан эса пневматик резина шиналар ишлатила бошлади. Автомобилсозлик дастлаб Францияда, сўнгра АҚШ, Германия ва Японияда ривожланди.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг автомобиль саноати ривожланган мамлакатлар қаторига қўшилди. Асака ш. (Андижон вилояти) да Жанубий Кореянинг ДЭУ корпорацияси билан ҳамкорликда барпо этилган «ЎзДЭУ авто» қўшма корхонасида 1996 й. дан бошлаб «Нексия», «Дамас» ва «Тико» енгил автомобиллари ишлаб чиқара бошланди. 1999 й. да Самарқандда ишга тушган «СамКочАвто» ўзбек-турк қўшма корхонаси М23.9, М24.9, М29 русумли автобуслар ва 35.9, 65.9, 80.12, 85.12, 85.14 русумли ҳар хил юк автомобиллари ишлаб чиқаради (қ. Автомобиль саноати).

Автомобиль турлари. Автомобильнинг транспорт, махсус ва пойгага мулжалланган хиллари бор. Транспорт Автомобиль лари енгил Автомобиль, автобус ва юк Автомобиль ларга бўлинади. Махсус Автомобиль маълум ишлар учун мўлжалланади ва тегишли ускуналар билан жиҳозланади. Ўт ўчириш, ун ташиш, цемент гашиш, санитария А. лари, ахлат ташийдиган, автокранлар, автоюклагичлар ва б. махсус Автомобильлар шулар жумласидан. Пойга А. спортда ишлатилади. Енгил Автомобиль 2 дан 8 тагача ўринли бўлади. Улар берк кузовли (седан ва лимузин), очиқ кузовли (фаэтон) ва очиладиган кузовли (кабриолет) бўлиши мумкин. Юк А. 0,25 т дан 100 т гача ва ундан ортиқ юкларни ташийдиган кузовли, тиркамалар, ярим тиркамаларни тортиш учун мулжалланган кузовсиз бўлади. Ўтувчанлиги бўйича текис ва қийин йўлларда юрадиган, ҳаракатланувчи қисмнинг тузилиши бўйича ғилдиракли, ғилдирак-гусеницали, ярим гусеницали, пневматик галтакли ва б. хилларга бўлинади.

Автомобиль тузилиши. Автомобиль двигатель, трансмиссия, юриш қисми, бошқариш механизми, электр жиҳозлар, кузов ёки кабинадан иборат. Двигателнинг турига қараб, буғли Автомобиль (кенг тарқалмади), бензинли Автомобиль (енгил ва юк Автомобиль), дизелли Автомобиль (юк Автомобиль, автобуслар, енгил Автомобиль), газ-баллонли автомобиль (енгил, юк Автомобиль, автобуслар), газ генераторли автомобиль (оғир юк ташийдиган Автомобиль), аккумуляторлар батареясида ишлайдиган Автомобиль (электромобиллар) хилларга бўлинади (яна қ. Автомобиль двигатели). Трансмиссия (куч узатмаси) двигателнинг айлантирувчи моментини Автомобильнинг ҳаракатлантирувчи қисмига (ғилдираклар, гусеницалар ва б. га) узатади. Унинг механиқ электр-механиқ гидромеханик хиллари бор. Механик трансмиссия энг кенгтарқалган. У, одатда, тишлашиш муфтаси, узатмалар қутиси, карданли узатма, бош узатма, дифференциаляан ташкил топади. Юриш қисми рама, осма, ўқ (кўприклар) ва ғилдираклардан иборат. Рамага кузов, кабина, двигатель, узатмалар қутиси ва б. механизм ва узеллар маҳкамланади. Енгил Автомобиль ва автобусларда кузови рама вазифасини бажаради. Осма рама (кузов) билан ўқларни эластик боглайди ва динамик кучларни юмшатади. Ғилдиракларнинг мустақил осмаси кенг тарқалган. Бошқариш механизмларига руль бошқармаси ва тормоз тизимлари киради. Руль бошқармаси Автомобильнинг ҳаракат йўналишини ўзгартириш учун хизмат қилади. Руль чамбараги бурилганда вални, вал эса ўз навбатида руль механизмларини, у эса цапфаларга ўрнатилган олд гилди-ракларни буради. Автомобильни бошқаришни енгиллаштириш учун руль юритмасига гидравлик, пневматик ёки гидропневматик кучайтиргич ўрнатилади. Тормоз тизими Автомобиль ҳаракатини секинлаштириш, тўхтатиш ва бир жойда тўхтатиб туриш (қўл тормоз ердамида) учун хизмат қилади. Иш тормози барча ғилдиракларга таъсир этади. Ҳар қайси ғилдиракка гидравлик, пневматик ёки пневмогидравлик юритма билан таъсир этувчи барабанли ёки дискли тормоз механизми ўрнатилади. Тормозлаш вақтида фрикцион накладкали тормоз колодкалари ғилдираклардаги тормоз барабанлари ёки дискларга қисилади. Катта автобуслар ва огир юк Автомобиль ларига қўшимча секинлаштирувчи тормоз ўрнатилади. Электр жиҳозлар ток манбаи (аккумуляторлар батареяси ва двигателга ўрнатилган генератор) ва истеъмолчиларидан иборат; двигателни ўт олдириш ва юргизиб юбориш тизимини ишлатиш, ташқи ва ички ёритиш, ёруғлик ва товуш сигналлари учун зарур бўлади.

Автомобиль конструкциялари борган сари такомиллаштириб борилмоқда. Автомобиль конструкцияси кўпгина омиллар, мас, йўл ва иқлим шароитлари, йўловчилар сони ҳамда юк ҳажми ва б. ни ҳисобга олиб яратилади. Конструкторлар Автомобильларни лойиҳалашда уларнинг сигими, пухталиги, тежамлилиги, бош-қариш осонлиги, шинамлиги, ўтағонлиги ва б. хусусиятларини ҳисобга оладилар.

Capeap Қодиров.

Loading...