АВТОМОБИЛЬ ХИЗМАТИ — қуроласлаҳа, ёнилғи, озиқ-овқат ташиш учун мўлжалланган махсус хизмат тури. Жанг қилаётган қисмларга техникани ташиш ва ярадорларни эвакуация қилишда хизмат қилади. Ўз автотранспорти бўлмаган қўшинларни ҳам ташийди. Автомобиль хизмати автомобиль (автотранспорт) бўлинмалари ва қисмларидан иборат бўлиб. умумий армиянинг маълум қўшин тури таркибига кириши ёки алоҳида автомобиль қисмларидан ташкил топиши мумкин. Баъзи армияларда Автомобиль хизмати транспорт қўшинлари деб ҳам аталади. Ўзбекистон А. х. бўлинмалари учун офицер кадрлар Самарқанд автомобилчи командирмуҳандислар олий-ҳарбий билим юртида тайёрланади.