АВТОПОЛИПЛОИДИЯ, аутополиплоидия (авто… ва полиплоидия) — бир турга мансуб ўсимликлар, камданкам ҳолларда ҳайвонлар ҳужайраларида хромосомалар тўплами сонининг бир неча марта кўпайишидан иборат ирсий ўзгариш. Автополиплоидия ўсимликлар ва ҳайвонлар онтогенезида, шунингдек ўсимликлар филогенезида, ҳайвонлар партеногенезида муҳим аҳамият касб этади. Сунъий йўл б-н (юқори т-ра, нурлантириш, кимёвий бирикмалар таъсирида) пайдо қилинган Автополиплоидия орқали гречиха, жавдари, қанд лавлаги ва б. нинг янги навлари олинган.