АВТОПОРТРЕТ

АВТОПОРТРЕТ (юн. autos — ўз, франц. portrait — тасвир) — портрет тури. Автопортретда рассом ёки ҳайкалтарош ўзини ўзи тасвирлайди. Одатда Автопортрет устида ишлаётганда муаллиф кўзгу ёки бир нечта кўзгулардан фойдаланади, асарда ўз шахсияти (образи)ни кўрсатади, ўз табиатини, ички дунёсини, ижодий фалсафасини ифодалайди. Автопортрет қадимдан мавжуд бўлиб, антик давр, ўрта аср, айниқса, Уйғониш даврида кенг ривожланган. Автопортрет инсон руҳияти, маънавий дунёсини очиб беришга интилиш кучайган даврларда кўплаб яратилган. Уйғониш даври санъаткорлари: Рафаэль, Леонардо да Винчи, Рембрандт, Дюрер, Ван Дейк, Брюлловларнинг Автопортрет лари машҳурдир. Ўзбекистон тасвирий санъатида Автопортрет 20-а. нинг 20 — 30-й. ларидан кенг тарқала бошлади. Рассомлардан А. Волков, А. Сиддиқий, Б. Ҳамдамип ва б. ҳам Автопортрет яратган. Айниқса А. Абдуляаев ижодида Автопортрет муҳим ўрин эгаллайди.

Prev Article

АВТОНОМИЯ

Next Article

АВТОХОРИЯ