АВТОРАЛЛИ

АВТОРАЛЛИ (авто… ва инг. rally — йиғин) — автомобиль спорти бўйича комплекс мусобақалар. Бунда муайян йўналиш бўйича белгиланган ҳаракат жадвалига аниқ риоя қилинади. Иштирокчиларнинг асосий вазифаси — вақт назорати жойларига фурсатида етиб келиши; кечикканлик ёки барвақт етиб келганлик учун жарима холлари (очколар) ёзилади. Автораллида қўшимча синовлар — шоссе, ипподром йўлкалари бўйлаб пойгалар, тик қияликни босиб ўтиш, фигурали ҳайдаш кабилар киритилиши мумкин.

Prev Article

АВТОНОМИЯ

Next Article

АВУРСАК