АВТОСАЛОН — автомобиллар янги моделлари намойиш этиладиган ва сотиладиган кўргазма (ёки унинг бир бўлими). Ўзбекистонда Автосалонлар асосан 1994 й. дан бошлаб очила бошлаган. Автосалон ларнинг асосий қисми Ўзбекистон автомобилсозлик корхоналари уюшмаси («Ўзавтосаноат») ва маиший хизмат тизимидаги «Ўзавтотеххизмат» акциядорлик жамиятининг вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига қарайди. 1999 й. да Ўзбекистонда 77 Автосалон ишлади. Тошкент ш. да 16 Автосалон ишлаб турибди.
Автосалон ларда Асака автомобиль з-дида ишлаб чиқарилган «Нексия», «Дамас» ва «Тико»автомобиллари, шунингдек, «Фиат» (Италия), «Шевролет», «Кадиллак», «Крайслер» (АҚШ), «Картал», «Даган», «Ивеко», «Карсон» (Туркия) сингари хорижда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар, автобуслар, уларнинг эҳтиёт қисмлари ва б. ҳам намойиш қилинади. Айрим Автосалон ларда сотувга чиқарилган автомобилларни сотув олди кўригини ўтказиш, қисмларини сотишга буюртма қабул қилиш, сервис ва сотув олди хизматлари йўлга қўйилган.
Бахтиёр Авазов.