АВТОШТУРМАН — мустақил аэронавигация қурилмаси. Автоштурман самолёт йўлини харитага чизиб боради. Самолётнинг учиш йўналишини махсус тизимли дистанцион компас кўрсатиб туради. Самолётнинг ҳавога нисбатан тезлиги ҳақиқий ҳаво кўрсаткичидан қайд қилувчи мосламага узатилади. Шамолнинг йўналиши ва тезлигига оид тузатма киритилса, Автоштурман самолётнинг йўлини ерга нисбатан, тузатма киритилмаса, ҳавога нисбатан қайд қилиб боради ёки кўрсатади.