АВТОСПОРАЛАР (авто… ва спора) — айрим яшил сувўтларда ҳужайра ичида оддий бўлиниш йўли билан пайдо бўлган ёш ҳужайралар (ҳаракатчан споралар). А. она ҳужайра ичида бир неча дона ҳосил бўлиб, расмана етилади. Автоспораларнинг колония бўлиб яшайдиган турлари она ҳужайра ичидаёқ янги колонияга айланади. Она ҳужайра ёрилгач мустақил яшай бошлайди. Автоспоралар сирти целлюлоза пўст билан қопланган.