АВТОТИПИЯ

АВТОТИПИЯ (авто… ва юн. tupos – нусха, қолип) — 1) рангли тасвирларнинг ҳамма тусини аслидай чоп этиш учун фотомеханик йўл билан махсус босма қолип (клише) тайёрлаш усули. Автотипияда оригинал растр деб аталувчи тур (шиша пластикаларга туширилган қора катаклар) орқали суратга олинади. Оригиналнинг энг очиқ рангли еридан акс этган нурлар растр катакларидан ўтиб, негативда энг катта нуқталар, қора (тўқ) еридан акс этган нурлар эса энг кичик нуқталар ҳосил қилади. Бошқа ерлардан қайтган нурлар оч-тўқлигига қараб негативда турли катталикдаги нуқталар шаклида акс этади. Бундай негативдан тайёрланган клишеда ҳам, ундан фойдаланиб босилган нусхада ҳам тасвир сон-саноқсиз нуқталардан иборат бўлади. Aммo кўз нуқталар орасидаги бўшлиқни илғамайди, нуқталар яхлит бўлиб туюлади. Нуқталарнинг зичроқ жойлари тўқроқ, сийракроқ жойлари очроқ бўлиб кўринади. Автотипиядан фотосурат, қалам ёки бўёқда чизилган расм ва ҳ. к. ни чоп этишда фойдаланилади; 2) растрли клишедан олинган нусха.

Prev Article

АВТОНОМИЯ

Next Article

АВТОХОРИЯ