АВТОТОМИЯ

АВТОТОМИЯ, аутотомия (авто… ва юн. tome — кесиб ташлаш) — бир қанча ҳайвонларда купли қўзғалиш таъсирида, мас, йиртқич ҳайвон чангалига тушиб қолганида оёқпари, думи ёки танасининг бошқа қисмларнинг беихтиёр узиб ташлаши. Автотомия кўпчилик умуртқасиз ҳайвонлар учун хос: айрим гидроид полиплар ва актиниялар — пайпаслагичларини, немертинлар ва ҳалқали чувалчанглар — танасининг кейинги қисмини, нинатерилилар — нурларини, моллюскалар — сифонларини, қисқичбақасимонлар — қисқичлари ва оёқларини узиб ташлайди. Умуртқалилар орасида Автотомия ҳимоя реакцияси бўлиб, нерв системасининг рефлекторлик жараёни ҳисобланади. Мас, калтакесакларда Автотомия думининг кўндаланг тоғай пластинка жойлашган қисмидаги мускулларнинг кучли ва тез қисқариши туфайли узиб ташланишидан иборат. Автотомияда одатда тананинг узиб ташланган қисми қайта тикланади (қ. Регенерация).

Prev Article

АВТОНОМИЯ

Next Article

АВТОЮКЛАГИЧ