АВТОТРОПИЗМ (авто… ва юн. tropos – ҳаракат, бурилиш) — бирор ташқи омил таъсирида букилиб қолган ўсимлик органларининг олдинги ҳолатини тиклаб олиш хусусияти. Мас, бошоқли ўсимликларнинг ёмғир таъсирида ётиб қолгандан кейин яна бошоғини тиклаб олиши (қ. Тропизм).