АВТОУЛАГИЧ — т. й. состави (локомотивлар, вагонлар ва ҳ. к.)ни одам иштирокисиз улайдиган мослама. Автоулагич ҳаракатланувчи составларнинг бирбирига яқинлашиш ёки урилиш кучи таъсирида уларни ўз-ўзидан улайди. Вагонларни бир-биридан ажратишда эса одам иштирок этади: ажратиш мосламасини ишга туширади. Автоулагичдан фойдаланиш туфайли вагонларни улаш, манёвр ишлари тезлашади.