АВТОВОКЗАЛ

АВТОВОКЗАЛ — шаҳарлараро автобус линияларининг охирги ва оралиқ пунктларида йўловчиларга хизмат кўрсатадиган иншоотлар мажмуи. Автовокзал биносида йўловчилар зали, диспетчерлик хонаси, омонатхоналар, касаллар, болалар хоналари ва б. ; перронлар бўлади. Автобуслар ҳаракатини бошқариб туриш учун Автовокзал автосигнализация, радиоалоқа ва телевизон қурилмалар билан жиҳозланади (яна қ. Вокзал). Ўзбекистондаги ҳамма катта шаҳарларда Автовокзал бор. Тошкентда «Тошкент» ва «Самарқанд» А. лари фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистонда 27 та Автовокзал, 120 та автостанция мавжуд (1999).