АВТОХОРИЯ

АВТОХОРИЯ (авто… ва юн. choreo — суриламан) — ўз-ўзидан тарқалиш; мева, уруғларнинг ташқи омиллар таъсирисиз ўз-ўзидан тўкилиши, сочилиши ва тарқалиши. Автохория турли шаклда содир бўлади: яхши пишган мевадан уруғнинг фаол тўкилиши (механохория); меванинг тупроқни ёриб чиқиши (геокарция); мева ва уруғларнинг бирор оғирлик кучи таъсирида тўкилиши (барохория).

Prev Article

АВТОТРОПИЗМ

Next Article

АВУРТА