АВУАРЛАР

АВУАРЛАР (франц. avoir — мулк) — 1) банкнинг тўловлар тўланадиган ва мажбуриятлар қопланадиган маблағлари (чек, вексель, пул ўтказмалари, аккредитивлар, қимматбаҳо қоғозлар, олтин, чет эл валютасидаги пул воситалари);

2) банкларнинг хорижий мамлакат банкларида сақланаётган чет эл валютасидаги маблағлари. Бундай маблағлар одатда хорижий Авуарлар деб аталади ва маблағ жойлаштирилган мамлакат юрисдикциясига бўйсунади;

3) хусусий шахс ва ташкилотларнинг банклардаги омонатлари.

Prev Article

АВТОТРОПИЗМ

Next Article

АВУРТА