АВУНКУЛАТ

АВУНКУЛАТ (лот. avunculus — тоға) — ибтидоий жамиятда тоға ва жиянлар ўртасидаги қавм-қариндошлик муносабатлари. Патриархат даврида фарзандларнинг она уруғи билан қариндошлик алоқалари сақланган. Авункулатга биноан тоға ўз жиянининг энг яқин ҳимоячиси, жиянлар эса ўз тогасининг ёрдамчилари ҳисобланган. Жиян ўз тогасининг мулкига ворис бўлиши ёки ўз мулкини унга мерос крлдириши мумкин бўлган. Тоға ўз жиянини уйлантириш ёки эрга беришда муҳим роль ўйнаган. Авункулатнинг айрим кўринишлари бизгача етиб келган. Ўзбекистоннинг баъзи жойларида (қипчоқ-ўзбекларда) шундай ҳоллар учрайди.

Prev Article

АВТОТРОПИЗМ

Next Article

АГАВА