АВУРСАК — шойи ва атлас тўқувчилар корхонасининг ипак пишитиш бўлимидаги чоридор ва тегирмонта уланган тахтача (уз. 2 м). Авурсакнинг учидаги мих тегирмон тирноғи (тешиги) га солинади. Тегирмон айланса, Авурсак ҳам ҳаракатланади ва дугдондан келган ипакни чорига ўрайди. Чорига бир қатор ипак тўлса, Авурсак михи бошқа тешикка солинади ва ипак чорининг юзига катак (тўр) шаклида уралади.