АВУРТА (туркийча) — ота-онасидан етим қолган гўдакларни боқиб, тарбиялаб вояга етказувчи аёл, энага. Авурта 11 — 14-а. ларга оид эски туркий ёзма обидаларида, хусусан Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг», Носируддин Рабғузийнинг «Қисаси Рабғузий» асарларида қайд этилган.