АВВАЛ АДИРЛАРИ

АВВАЛ АДИРЛАРИФарғона вилояти Фарғона туманидаги бир-бирига параллел икки қатор қир. Уларни 6 км кенгликдаги водий ажратиб туради. Шим. қир шим.-шарққа 10—12 км чўзилган, эни 2,5—3 км. Мутлақбал. 600 м, энг баланд жойи 680 м. Жан. қир шарқда Мўён адирларига туташиб кетади, уз. 8 км, эни 4 км, энг баланд жойи 923 м. Адирлар, асосан, тўртламчи даврнинг шағал тошли жинсларидан таркиб топган ва энг янги тектоник ҳаракатлар натижасида кўтарилган. Юзаси ясси, жан. ён бағри тик, шим. ён бағри қияланиб бориб кенг текислик ҳосил қилади. Сойлар адирларни бўлиб-бўлиб юборган. Аввал адирлари нефть ва ер ости сувларига бой, типик бўз тупроқларда эфемерлар ва эфемероидлар, баъзан шувоқ тарқалган. Адирларнинг айрим жойлари лалми ва суғорма деҳқончиликда фойдаланилади.

Prev Article

АВАНГАРД

Next Article

АВЕЛЬЯНЕДА