АХАГГАР

АХАГГАРСаҳрои Кабир марказий қисмидаги (Жазоир жан.) кенг тоғлик. Асосан кембрийдан олдинги кристалли сланецлардан таркиб топган, усти те-кис ва зинапоясимон тизмалардан иборат. Учламчи давр охири ва тўртламчи давр бошида тоғлик кўтарилиб ёрилган, вулканлар отилиб чиққан. Ахаггарнинг энг баланд нуқгаси Тахат тоғи — 3005 м. Иқлими тоғ-чўл иқлими. Ёғин йилига 100 мм атрофида. Ахаггарда бир қанча водийлар бор, уларда ер ости сувлари юза. Баъзи жойларида алоҳида ўсган дарахт ва дарахтзорлар (кипарис, мирта, палма, акация) учрайди. Аҳоли чорвачилик (1500 м баландликкача), қисман деҳқончилик билан шуғулланади (буғдой, дуккаклилар, помидор). Платина, олмос, никель ва мис конлари топилган.

Prev Article

АФШОНА

Next Article

АХБОРОТ