АХБОР

АХБОР (араб. — хабарлар) — шиаларнинг муқаддас ривоятлари, Муҳаммад (сав) ва Алининг сўзлари, фаолияти тўғрисидаги ривоятлар тўплами. Ахбор суннийларда муқаддас ҳисобланган сунна (ҳадис тўпламлари) каби Қуръондан кейинги муқаддас манбалардан ҳисобланади. Сунна Муҳаммад (сав) ва саҳобаларнинг, Ахбор эса фақат пайғамбар ва унинг оила аъзолари, Али ва б. имомларнинг фаолияти ҳақидаги ривоятларни ўз ичига олади.

Loading...