АХБОРОТ

АХБОРОТ — 1) бирон воқеа ҳақидаги батафсил хабар, маълумот. Давлатлар ўртасидаги музоқаралар натижасида тузилган битим ёки шартнома тўғрисида ҳукуматнинг расмий хабари. Халқаро ҳуқуқда икки ва ундан ортиқ давлатлар ўртасида олиб бориладиган дипломатик музокаралар натижасида тузилган битимлар, шартномалар ёки қабул қилинган бошқа қарорлар ҳақидаги хабар икки ёки ундан ортиқ давлатлар томонидан расмий эълон қилинади. Икки давлат ўртасида олиб борилган музоқаралар ҳақидаги Ахборот одатда қўшма Ахборот деб аталади;

2) баъзи вақтли нашрларнинг номи (мас, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ахбороти, Ўзбекистон Республикаси тест марказининг ахбороти ва б.).

Loading...