АХИЛЛ, Ахиллес (Axilles) — юнон афсоналарида Троя уруши даврида Трояни камал калган «Илиада» қаҳрамонлари ичида энг ботири. Денгиз маъбудаси Фетида ўғли Ахиллни ўлмайдиган қилиш учун товонидан ушлаб, Стикснинг муқаддас сувига ботириб олган, шу тариқа Ахиллнинг сув тегмай қолган товони заиф мучаси бўлиб қолган. Париснинг мўлжаллаб отган ўқи Ахиллнинг товонига тегиб, уни ҳалок қилади. «Ахиллес товони», яъни заиф жой ибораси шундан пайдо бўлган. Анинг энг ёрқин образи «Илиада»да берилган. Ахилл шахсини улуғлаш Элида, Спарта, Шим. Қора денгиз бўйлари ва б. жойларда кенг ёйилган.