АХЛОҚИ МУҲСИНИЙ

«АХЛОҚИ МУҲСИНИЙ»Ҳусайн Кошифийниж ахлоққа оид асари. Султон Ҳусайннинг ўғли, темурийлар шаҳзодаси, Марв ҳукмрони Муҳсинга бағишланган. Бу асар шахсий, оилавий ва фуқаролик ахлоқ асосларини ўз ичига олган 40 бобдан иборат. Асарда муаллиф адолат, сабр, ёқимлилик, ҳаё, одоб, ишонч, ваъдага вафо қилиш, шижоат ва сиёсат каби масалалар ҳақида сўз юритади. «Ахлоқи Муҳсиний»ни 1858 й. Оголим форс тилидан ўзбек тилига таржима қилган. Асар Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Унинг кўпгина нодир қўлёз-ма нусхалари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида сақданади.