АХМЕДОВ Раҳим Аҳмедович (1921.26.7, Тошкент) — рассом. Ўзбекистон халқ рассоми (1961). Ўзбекистон БА фахрий аъзоси (1997). Тошкент бадиий билим юрти (1937—41) ва Ленинград рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъморлик ин-тида (1947—53) таълим олган. 1953 й. дан Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тида ўқитувчи, 1976 й. дан проф. Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси бошқару-ви раиси (1965—84, 1992—94). Ахмедов асарлари чукур психологик ифодалилиги билан ажралиб туради, уларда ички кечин-малар, ҳис-туйғулар моҳирона ифодаланган. Ижодини асосан портретлар чизиш билан бошлаган («Қаҳрамон она», 1949, «Чўпон», 1952, «Студент қиз портрети», 1954 ва б.). Рассом яратган портретлар («Она ўйлари», «Кекса колхозчи портрети», 1956; «Ўзбек қизи портрети», 1958; «Қашқадарёлик аёл», 1959; «Меҳ-натда ҳам солдат», 1961; «Сурхондарёлик аёл», 1962; «Муқимий», 1968; «Ни-гора», 1971; «У. Тансиқбоев», 1972; «Лола портрети», 1979; «Наби Рахимов», 1983; «Шуҳрат Аббосов», 1987 ва б.) ўзбек тасвирий санъатида портрет жанрининг ривожига катта ҳисса бўлиб қўшилди. Манзаралар («Баҳор», 1964, «Наҳор. Оқтош баҳори», 1971 ва б.), натюрмортлар («Натюрморт», 1954, «Натюрморт», 1965 ва б.) ҳам яратган. Турли шароитларда акс эттирилган аёллар образлари («Қўшиқ», 1964; «Январь. 1924 йил» ва б.) ҳам жозибалидир. Асарлари Ўзбекистон санъат музейи, Бадиий кўргазмалар дирекцияси, Шарқ халқлари санъати музейи ва б. да сақланади. Асарлари 1948 й. дан республика ва халқаро кўргазмаларда намойиш этилади. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1967). «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган (1998).