АХМЕТОВ Ильгизар Залялович

АХМЕТОВ Ильгизар Залялович (1929.1.1, Татаристон Республикаси Кукмора тумани Олуяз қишлоғи) — биолог, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби (1999), биол. фанлари д-ри (1985), проф. (1990). ЎзДУни битирган (1956). Ўзбекистон ФА Қишлоқ хўжалиги (1956—58), Ўзбекистон чорвачилик (1958—67), Ўзбекистон ФА Зоология ва паразитология и. т. институтларида илмий ходим (1956—87), Гулистон давлат ун-ти умумий биол. кафедраси мудири (1987—99), 1999 й. дан кафедра проф. Олдин қорамоллар физиологияси ва биокимёвий хусусиятларини ўрганиш асосида улар маҳсулдорлигини ошириш, кейинчалик Ўрта Осиё ёввойи кемирувчи ҳайвонларининг экологик, физиологик, морфологик хусусиятлари устида тадқиқот ишлари олиб борган.

Loading...