АХРОМАТ (юн. achromatos — рангсиз) — сферик ва хроматик абберациялари (линзалар нуқсони) бартараф қилинган мураккаб оптик тизим (объектив). Икки линзали (мас, дурбинлар, геодезия асбоблари, астрономия рефракторлари) ва кўп линзали (мас, микроскоплар) бўлиши мумкин. Ахроматлар бирбиридан шакли билан ҳам фарқ қилади.