АХТА

АХТА, улги — нақш ёки расмни қоғозга чизиб, чизиқ йўллари игна билан тешиб тайёрланган андаза; шунингдек андазадаги нақшни безатиладиган буюм, сиртга ўтказиш усули. Халқ амалий безак санъатининг каштачилик, ёғоч ва ганч ўймакорлиги, наққошлик ва б. турларида кенг қўлланилади. Безатиладиган юзага Ахта қўйилиб устидан писта кумир кукуни сурилса, расм асосга тушиб қолади. Ахта симметрик такрорланувчи тақсимпн нақшлар шаклини кўчириш учун жуда қулай.

Loading...