АЯҒУЗ — Қозоғистон Республикаси Шарқий Қозоғистон вилоятидаги шаҳар (1939 й. дан). Аяғуз дарёси бўйида. Т. й. станцияси. Аҳолиси 41,8 минг киши (1999). Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлайдиган саноат тармоқлари (гўшт к-ти, жун газлама тўқув ф-каси) ва транспортга хизмат қилувчи корхоналар (автомобиль тузатиш з-ди, тепловоз ва вагон деполари), темир-бетон буюмлари з-ди бор. А. 1931 й. да Турксиб т. й. қурилиши муносабати билан вужудга келган.