АЙБ

АЙБ (ҳуқуқда) — жавобгарликка тортишнинг зарур шарти. Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахс қонуний тартибда айби судда ошкора кўриб чиқилиб, аниқланмаганига қадар Айб ли эмас, деб ҳисобланади (ЎзР Конституциясининг 26-моддаси). Жиноят содир этишда Айб дор деб топилган шахс қонунда белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланади ва мажбуриятларни бажаради (ЎзР ЖК 4-моддаси). Жиноят содир этишда Айб дор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, Айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши, ҳеч ким айнан битта жиноят учун икки марта жавобгарликка тортилиши мумкин эмас (ЎзР ЖКнинг 8-моддаси). Маълум ёшга тўлган, акли расо шахс қонунда белгиланган тартибда Айби исботланган ва ЎзР ЖК билан тақиқланган ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) учунгина жавобгар бўлади, шунингдек қилмишида жиноят тарки-бининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шарт(8—10-; 14-; 16—18-моддалар). ЎзР ЖКда назарда тутилган жиноий қилмишни шахс қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этишда Айб ли деб топилиши мумкин (20—23-моддалар). Агар шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англамаган, англаши мумкин ва лозим ҳам бўлмаган ёки унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етмаган ва ишнинг ҳолатларига кўра кўзи етиши мумкин ва лозим ҳам бўлмаган бўлса, бундай қилмиш Айб сиз ҳолда содир этилган деб топилади (24-модда). Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш шахснинг жавобгарлигини ва уни Али деб топишни истисно қилади. Жиноятни охи-рига етказишдан ихтиёрий қайтган шахс, агар амалда содир этган қилмишида бошқа жиноят таркибининг барча аломатлари бўлса, шу жиноят учун жавобгарликка тортилиши ва Айб ли деб топилиши мумкин (ЎзР ЖК 26-моддасининг 1—2—3-қисмлари). ЎзРЖПК 2-моддаси талабига кўра, Жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг вазифаларидан бири Айби бўлмаган ҳеч бир шахс жиноий жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм қилинмаслиги шартлиги тўғрисида кўрсатма беришдир. Бунинг учун суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлиги, унинг содир этилишида ким Айб дорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шарт (ЎзР ЖПК 22-моддасининг 1-қисми). Гумон қилинувчи, Айб ланувчи ва судланувчи жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ёки суд муҳокамаси ўтказилган иш бўйича жиноий ҳодиса юз бермаган бўлса, унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса ва унинг содир этилган жиноятга дахли бўлмаса, Айб сиз деб топилиши ва реабилитация килиниши шарт (ЎзР ЖПК 83-модда). Гумон қилинувчининг у содир этган жиноят ҳақидаги кўрсатувлари ва Айб ланувчининг ўз айбига иқрор бўлиши мавжуд тўғри, эътирозеиз ва холис далиллар мажмуи билан тасдиқланган тақдирдагина уни Айб лаш, суд томонидан Айб ли деб топиш учун асос бўла олади (ЎзР ЖПК 112-моддасининг 1-қисми). Айбни бўйнига олиш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг И 2-моддаси асосида баҳоланиб, у тўғри, ҳаққоний, эътирозеиз ва холис далил деб топилгандагина судланувчини Айб ли деб топиш учун асос қилиб олиниши мумкин (қ. Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз). Шахсни тўла ёки қисман реабилитация этилишининг мулкий ва б. оқибатлари ЎзР ЖПКнинг 302—313-моддаларида батафеил кўрсатилган. Жиноят иши бўйича дастлабки тергов тамомланиб иш Айб лов хулосаси билан судга юборилганда, суд (судья) ЎзР ЖПК 396-моддасининг 2-банди талабига кўра, унда Айб ланувчининг реабилитация этиш асослари мавжуд бўлса, ишни судда кўриш учун тайинламасдан уни тугатиш тўғрисида ажрим чиқариши лозим. Реабилитация асослари иш судда кўриш учун тайинлангандан сўнг маълум бўлса, ишни тугатиш ушбу Кодекснинг 401-моддаси талаби асосида ҳал қилинади. Суд (судья) иш бўйича айблов ҳукми чиқарса, ушбу ҳукмда судланувчини ЎзР Жиноят кодексининг тегишли моддасида назарда тутилган жиноятни (жиноятларни) содир этганликда Айб ли деб топиш масаласини ҳал қилиши лозим (ЎзР ЖПКнинг 457-моддаси). Агар суд иш бўйича оқлов ҳукми чиқарса, судланувчини Айб ли деб топиши мумкин эмас (ЎзР ЖПКнинг 464, 470-моддалари). Агар окланган судланувчи қамоқда бўлса, у оқлов ҳукми эълон қилиниши б-н қамоқдан озод этилиши лозим (474-модда).