АЙДАР (Ҳайдар) — устида тош парчалари уюлиб ётган қир, тепа, дўнглар, яъни тош кокилли дўнглар. Шамол қирларнинг устки қисмидаги ғовак майда жинсларни учириб кетгач, йирикроқ тоғ жинслари бўлакларининг кўриниб қолишидан ҳосил бўлади. Жой номлари тарзида ҳам учрайди: Айдар шўрхоги, Айдар кўли, Айдарли қишлоғи.