АЙДАХО

АЙДАХО — АҚШ шим.-ғарбидаги штат. Катта қисми тоғлардан иборат. Шим. ва марказида Қояли тоғлар, шарқида Колумбия платоси, жан. да Снейк дарёси текислиги бор. Майд. 216,4 минг км2. Аҳолиси 1,1 млн. киши (1992), жум-ладан, шаҳар аҳолиси 47,5%. Маъмурий маркази — Бойсе ш. 3 мингга яқин маҳаллий халқиндейслар бор. Шим. қисмида кончилик саноати ва рангли металлургия (қурғошин, pyx), жан. қисмида суғориладиган деҳқончилик (Снейк дарёси ва унинг ирмоқлари водийларида) иқтисодиётининг асосини ташкил этади. Суғориладиган экин майдони ишланадиган ерларнинг 1/3 қисмини банд қилган. Асосий экинлари: картошка (экин майдони жиҳатидан АҚШ да 1-ўринда, ялпи ҳосили жиҳатидан 2-ўринда туради); қанд лавлаги (АҚШда қанд лавлагининг 1Ғ10 қисми), буғдой ва ем-хашак экинлари экилади. Боғдорчилик, яйлов чорвачилиги ривожланган. Қ. х. товар маҳсулотининг ярмига яқинини чорвачилик беради. Айдахода кумуш, рух ва қўрғошин қазиб чиқарилади. Фосфорит захираси катта. Ишлаб берувчи саноатда асосий тармоқлари — рангли металлургия (Келлогг), озиқ-овқат саноати, ўрмончилик. Штатнинг марказий қисмида атом энергияси соҳасида илмий иш олиб борадиган йирик марказ бор. Туризм (Қуёш водийси ва б.) ривожланган, курорт кўп. Американи ғарбдан шарққа кесиб ўтадиган 2 та т. й. магистрали Айдаходан ўтади.

Prev Article

АЙБ

Next Article

АЙИР