АЙҒОҚЧИ

АЙҒОҚЧИ, айғоқ (ойғоқ) , айқоқ (туркийча — гувоҳ, исботловчи, махфий хабар етказувчи) — 1) бирор шахс ёки ижтимоий гуруҳга қарши ёлғон-яшиқ ran ёйувчи, иғво, туҳмат қилиб кун кечирувчи паст, разил шахс;

2) туркий халқларда кишилар ўртасида содир бўлиб турадиган жанжалларни ҳал қилишда қатнашувчи; бир ёки икки гувоҳни ҳам Айғоқчи дейишган; 3) ўрта асрларда (14—17 – а. лар) ҳарбий сафар чоғида қўшин олдида борадиган развед-качи кичик бир ҳарбий бўлинма (яна қ. Айёр, Разведка).

Амир Темур замонида Айғоқчи (айқоқ, айғоқ) тафтишчи маъносида ҳам қўлланилгани Низомиддин Шомийнинг «Зафарнома»сида қайд этиб ўтилган. Қўшин олдида борувчи разведкачи бўлинма хабаргири деб ҳам аталган.

Prev Article

АЙҒИР

Next Article

АКАРИФАГЛАР