АЙГУНЬ ШАРТНОМАСИ

АЙГУНЬ ШАРТНОМАСИРоссия билан Хитой ўртасида Айгунь ш. да тузилган шартнома (1858). Амур дарёси бўйлаб чегара чизиғи ўрнатишни белгилаган. Айгунь шартномасига биноан, Амур дарёсининг сўл қирғоғидаги ерлар (Аргунь дарёсидан то Амурнинг денгизга қуйилишигача бўлган ерлар) Россияга қўшилди. Амўрнинг Уссури дарёсигача чўзилиб кетган ўнг соҳилидаги ерлар эса Хитойга ўтди. Натижада Россия ва Хитой кемалари Амур, Уссури ва Сўнгари дарёларида сузиб юриш учун тенг ҳуқуққа эга бўлди. Икки мамлакат шу дарёлар орқали савдосотиқ қиладиган бўлди. Айгунь шартномасига биноан Уссури ўлкаси бўйлаб белгиланган чегарани Тяньцзинь (1858) ва Пекин (1860) шартномалари қайта тасдиқлади.