АЙИНШИҚ

АЙИНШИҚкийим безаги; қорақалпоқ болалари кийимига тақилади. Айиншиқ матодан учбурчак шаклда тайёрланиб, турли хил гулли кашталар тикиб безатилади, мунчоқлар қадалади. Кейинчалик унга кичкина туморча ҳам қадаб қўйиш урф бўлган. Айиншиқ қадимдан ёш болалар елкасига тақилган. Ўтмишда қорақалпоқ аёллари ҳам Айиншиқдан безак сифатида фойдаланган.