АЙИҚ ЎЙИН (айиқбозлик) — халқ томошаларининг бир тури. Айиқ ўйин Ўзбекистонда қадимдан машҳур. 19-а. да Бухорода Икром бобо деган атокуш айиқбоз ўтган. У бир қора айиқ билан икки маймун ўйнатган. Айиқ ўз эгасининг айтганини итоаткорлик билан бажариб, томошабинларга енгилгина ўкирар, таъзим қилар, айиқбоз билан курашар, маймунлар б-н қувлашарди. Бундан ташқари, у танноз аёлнинг ойнага қараб пардоз қилиши, дангасанинг юмалаб ётиши, аёлнинг бола эмизиши, кампирнинг ҳаракатлари каби кулгили ўйинларни бажарган. Шўролар даврида ҳам анчагача Айиқ ўйин давом этиб келди. Мас, асакалик Меливой Мирсаидовнинг айиқ ўйнатиши жуда мароқли бўлган. 50-й. лардан Айиқ ўйин цирк томошасининг таркибий қисмига айланди. Кейинги йилларда ўшлик Шерали полвон Ўтбосаров (1904—85), хоразмлик Рустам Матжонов (1963), наманганлик Неъматжон Маматовлар (1939) ижоди диққатга сазовор.