АЙИҚМУРУТ, хирсмурут (Purus regelii) — раънодошлар оиласига мансуб паст бўйли дарахт. Ўрта Осиё (Fapбий Тяньшан, Помир-Олой)да тарқалган. Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ўсади. Айиқмурут ноқулай, сувсиз, тошлоқ шароитда, қуруқ тоғ ён бағирларида ва ҳатто қояларнинг ёриқларида ҳам учрайди. Апр. да гуллаб, авг. нинг охири ва сент. бошларида пишади. Меваси думалоқ, қаттиқ, диаметри 2—3 см. Айиқмурутнинг меваси узилиб, 10—12 кун ўтгач, юмшаб шира тортганидан сўнг истеъмол қилинади. Мевасининг қайнатмасидан томоқ оғриғини даволаш ва юқумли касалликларнинг олдини олишда фойдаланилади. Айиқмурутдан пайвандтаг сифатида, янги нок навлари етиштиришда, қуруқтупроқли жан. тоғ ён бағирларини ўзлаштиришда ва манзарали ўсимлик сифатида фойдаланиш мумкин.