АЙЛАНА

АЙЛАНА — текисликда ҳамма нуқталари белгиланган нуқтадан баробар узоқликда ётган ёпиқ эгри чизиқ. Белгиланган нуқта А. маркази, марказдан Айлана нуқтасигача масофа А. радиуси дейилади. Марказлари умумий, радиуслари ҳар хил Айланалар концентрик айланалар деб аталади.

Айлана икки нуқтасини туташтирувчи кесма А. ватари, марказдан ўтувчи ватар А. диаметри деб аталади. Учи А. марказида, томонлари радиусдан иборат бурчак марказий дейилади. Айлана бўлаклари А. ёйи деб аталади. Айлана тушунчаси фақат текисликда эмас, ихтиёрий силлиқ сиртлар ўртасида ҳам қаралиши, бунда унинг шакли мураккаб бўлиши мумкин.

Loading...