АЙЛАНМА ҲАРАКАТ — қаттиқ жисм айланганда унинг айланиш ўқида ётмаган ҳар бир нуқтаси айлана ясайдиган ҳаракат. Бунда ҳар қайси айлана текислиги қўзғалмас тўғри чизиқ — айланиш ўқига тик бўлади, айланаларнинг маркази эса шу ўқда ётади. Айланма ҳаракат бурчак тезлиги ва бурчак тезланиши билан ифодаланади.