АЙЛАНМА НАҚШ — доира, ҳалқа, айланма шакллар асосида тузилган ўсимликсимон нақш; банд, барг, гулча ва б. дан ташкил топган, чирмашган гулчамбар кўринишига эга. Амалий безак санъатида, айниқса, Хивада айланма ислимий номи билан машҳур. Ёғоч, ганч, тош, мис ва б. буюмлар безагида кенг қўлланилади.