АЙЛАНМА ПЕЧЬ

АЙЛАНМА ПЕЧЬ — ётиқ цилиндр шаклидаги (думалоқ) саноат печи. Айланма печь бўйлама ўқи атрофида айланади ёки тебранади. Металларни суюклантириш, материалларни қуритиш, болғалаш ёки штамплаш учун металл хом ашёни қиздириш, металл буюмларга иссиқлик ишлови бериш, цемент пишириш ва б. мақсадлар учун мўлжалланган. Печнинг айланиб туриши натижасида иссиқлик бир текис тақсимланади, шунинг учун печнинг ички қопламаси узоққа чидайди. Айланма печьда материал ёки буюмлар ёнилғининг ёниш маҳсулотлари, электр токи ёки электр ёйи билан қиздирилади. Қуритиш ва иссиқлик ишлови бериш (термик ишлаш)да материал печнинг бир бошидан киритилиб, иккинчи бошидан чиқарилади; бундай печлар узлуксиз ишлаши мумкин. Суюклантириш Айланма печь лари даврий равишда ишлайди, чунки шихта солиш ва суюқ ме-таллни тушириш пайтида печни тўхтатиш керак бўлади.