АЙЛАНМА ПЛУГ

АЙЛАНМА ПЛУГэгат ва жўяклар ҳосил қилмасдан шудгорлайдиган плуг. Умумий рамага маҳкамланган, чап ва ўнгга ағдарадиган корпуслари бўлади. Айланма плугнинг ҳар қайси ўтишидан сўнг унинг рамаси буриш механизми ёрдамида бўйлама ўқ атрофида 90° га бурилади. Айланма плуг тракторга ўрнатиб ишлатилади. Агрегатни тракторчи бошқаради.

Loading...