АЙЛАНТ ИПАК ҚУРТИ (Philosamia cynthia) — товускўзлилар оиласига мансуб капалак. Қанотлари ёйилганда 110— 130 мм, жигарранг, йўл-йўл, ўртасида ярим ойсимон оқиш доғлари бор. Жан.Шарқий Осиёда тарқалган, Жан. Европага ҳам келтирилган. Қуртлари айлант, настарин, канакунжут ва б. ўсимликлар барги билан озиқланади. Ғумбаги қишлайди. Айлант ипак қурти Хитой, Япония, Ҳиндистонда боқилади, лекин катта саноат аҳамиятига эга эмас. Битта пилласи 60 м га яқин ипак ип беради. Айлант ипак қурти лаб. ҳайвони сифатида ҳам боқилади.